
"Эвертон" Франциядан футболчи олиб келмоқчи
"Лилль" ҳужумчиси Рафаэль Леао фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Liverpool Echo нашри берган маълумотга кўра, "Эвертон" ёзги трансфер ойнаси вақтида Леао трансферини сотиб олмоқчи. 19 ёшли ҳужумчи ёзда "ирислар"ни тарк этиши кутилаётган Жек Тосунга ўринбосар эканлиги айтилмоқда.
Манба берган хабарга кўра, "Эвертон" бразилиялик ҳужумчи трансферига 20 миллион евро сарфламоқчи.
Жорий мавсумда Рафаэль Леао "Лилль" сафида Франция чемпионатида 20та учрашувда майдонга тушди ва 7та гол урган.
Фикрлар