"Эвертон" Грилиш трансферини эълон қилди

CHERY AUTO

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Жек Грилиш "Манчестер Сити"дан "Эвертон"га ижара асосида ўтди. 29 ёшли футболчи мерсесайдликлар таркибида 2025/26 йилги мавсумни ўтказади.

Tecno

Маълумотларга кўра, "Эвертон" уни 50 миллион фунт эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Грилиш 2021 йилда "Астон Вилла"дан "Манчестер Сити"га 100 миллион фунт эвазига кўчиб ўтган. У тўрт мавсум давомида жамоа билан 7 та совринни қўлга киритган, жумладан Чемпионлар лигаси ва уч марта Англия чемпионлигини.

Эслатиб ўтамиз, Жек ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган, 1 та голга узатма берган ва 3 та сариқ карточка олган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию