"Эвертон" "Ливерпуль" футболчисини АПЛга қайтармоқчи

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ярим ҳимоячиси Рафаэл Камашу Англияга қайтиши мумкин.

Daily Star хабарига кўр, 19 ёшли хавбек Англиянинг "Эвертон" клуби қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, Камашу учун шунингдек "Манчестер Юнайтед" ҳам даъвогарлик қилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Камашу "Ливерпуль" академияси вакили ҳисобланиб, у 2019-йил ёзида "Спортинг"га кўчиб ўтган эди.

Жорий мавсумда футболчи Португалия чемпионатида 10 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!