"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олишни кўзламоқда

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз фаолиятини АПЛнинг бошқа клуби сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Football Insider" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Стоунзнинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади. Катта эҳтимол билан ҳимоячи янги битим имзоламай, эркин агент сифатида жамоани тарк этади. Жонга аллақачон харидор ҳам пайдо бўлган. Ҳозирда "Эвертон" футболчини сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли ҳимоячи 2016 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида у 292 та беллашувда майдонга тушиб, ўз номига 19 та гол ва 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!