"Эвертон"га 4 очко қайтариб берилди
Аввалроқ, "Эвертон"дан моливайий фэйр-плей сабаб 10 очко олиб қўйилганди. Ўша пайтда клуб апеллация берганди. Бугун ана шу даъво ўз натижасини кўрсатди.
Маълум бўлишича, "ирисчилар"га 4 очко қайтариб берилган. Бунинг натижасида жамоа АПЛ турнир жадвалида 25 очко билан 15-ўринга чиқиб олди.
Эслатиб ўтамиз, "Эвертон"га нисбатан ушбу чора кўрилганидан кейин хавфли зонага тушиб қолганди.
Фикрлар