Евгений Попихин: Иккинчи даврда ташаббусни қўлга олдик
Кеча Петров кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Звезда" ва "Ҳумо" жамоалари ўртасидаги иккинчи ўйин бўлиб ўтди. Унда тошкентликлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келишди. Беллашувдан сўнг "қанотлилар" устози Евгений Попихин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Иккинчи даврда ташаббусни қўлга олдик. Яхши голлар киритдик ва шунинг эвазига ғалаба қозондик. Бугун ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик. Йигитлар ажойиб ҳаракат қилишди. Ўйиннинг охирида албатта, оғир вазиятлар юзага келди. Кичик жарима олинган вақтда рақиб олти хоккейчи билан ҳаракатланди. Шунга қарамай, биз ҳимояда туриб бера олдик ва ғалаба қозондик", - деди Попихин.
Фикрлар