"Евро-2020" мезбонлари қисқариши мумкин
УЕФА “Евро-2020” форматини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
УЕФА коронавирус тарқалишини камайтириш мақсадида, мезбон шаҳарлар сонини қисқартирмоқчи. Катта эҳтимол билан Боку ҳамда Санкт-Петербургдан “Евро-2020” мезбонлиги олиб қўйилиши мумкин.
Режага кўра, “Евро-2020” қитъанинг 12 та шаҳрида бўлиб ўтиши керак. Булар Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Боку, Рим, Бухарест, Копенгаген, Амстердам, Бильбао, Глазго, Будапешт ва Дублин.
Фикрлар