"Евро-2020" қолдирилмайди!

УЕФА ёзда бўлиб ўтадиган “Евро-2020” мусобақасини бекор қилишни хоҳламади. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги нашрнинг таъкидлашича, УЕФА расмийлари бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан маслаҳатлашиб, “Евро-2020” ўйинларини ўтказиш мумкин, деб қарор қилишган. Аммо, мезбон шаҳарда коронавирус билан касалланган беморларга ёрдам берадиган зарурий тиббий муассасалар бўлсагина бунга рухсат этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Евро-2020” ўйинлари жорий йилнинг 12 июнидан 12 июлига қадар Европанинг 12 та давлатида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!