Евро-2020 саралаши. 89-дақиқада бразилиялик ҳимоячи киритган гол Россияга Қозоғистон устидан ғалаба олиб келди, Голландия эса Эстонияни тор-мор келтирди
Ads

Хабарингиз бор айни кунларда кўҳна қитъата Евро-2020 саралаш учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Россия ўз майдонида қўшни Қозоғистон терма жамоасини қабул қилди. Фақатгина сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол мезбонларга муҳим ғалабани тақдим этди.

Голландия терма жамоаси эса Эстония меҳмони бўлди ва 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Россия – Қозоғистон 1:0 (0:0)

Гол: Фернандес, 89 - 1:0

Россия: Гильерме, Джикия, Семенов, Фернандес, Жирков, Ахметов (Зобнин, 63), Оздоев, Головин, Миранчук (Ионов, 58), Черышев (Кудряшов, 55), Дзюба.

***

Эстония – Голландия 0:4 (0:1)

Голлар: Бабел, 17 - 0:1, Бабел, 47 - 0:2, Депай, 76 - 0:3, Вейналдум, 87 - 0:4

Голландия: Силлессен, ван Дейк, де Лигт, Блинд, Велтман, Проппер, Вейналдум, де Йонг (де Йонг, 71), Бабел (Стротман, 84), Мален (Бергейс, 63), Депай.