"Евро-2020"да голлар сони бўйича рекорд ўрнатилди

Италия чемпион бўлган “Евро-2020” киритилган голлар сони бўйича ҳам рекордни янгилади. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу мусобақадаги 51 та учрашувда жамоалар 142 та гол уришди. Бу борадаги аввалги рекорд “Евро-2016”да қайд этилган. Франция яшил майдонларида 108 та гол киритилган.

“Евро-2020”даги 142-голни Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи финалда Англия дарвозасига киритди.  

“Евро-2020”нинг ҳар бир учрашувига ўртача 2,78 та гол тўғри келмоқда. “Евро-2000” да ушбу кўрсатгич 2,74 та голни ташкил қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!