"Евро-2020"нинг расмий мадҳияси эълон қилинди (видео)

  • 14 май, 2021, 21:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Youtube видеохостингида жорий йил бўлиб ўтадиган “Евро-2020”нинг расмий мадҳияси эълон қилинди.

Ушбу композицияда дижей Мартин Гаррикс ва машҳур U2 гуруҳи иштирок этди. Мадҳия We Are The People (“Биз – инсонлармиз”) деб номланади.

Таъкидлаш керакки, Европа чемпионати аслида 2020 йилнинг ёзида ўтказилиши лозим эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли мусобақа бир йилга кечиктирилди.

“Евро-2020” жорий йилнинг 11 июнидан 11 июлига қадар бўлиб ўтади. Учрашувлар 11 та шаҳардаги 11 та стадионда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!