"Евро-2024": Дания - Англия: Матнли трансляция
Ўйиндан онлайн трансляцияни кузатиб боринг!
"Евро-2024" 2-туридан ўрин олган Дания - Англия баҳсидан МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+3

Қўшиб берилган вақтда ҳисоб ўзгармади ва учрашув якунланди. Жамоалар ўзаро 1 очкодан бўлишиб олди
- 90

Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди
- 87

Норгард ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди
- 85
Хёйбернинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ
- 82

Хюльманд ва Эриксен ўрнига Сков-Ольсен ҳамда Норгард
- 78
Эзенинг узатмасига Уоткинс етиб келолмади
- 75

Банинг зарбаси кучсиз чиқди
- 72

Мелле рақибини "чопди" сариқ карточка олди
- 69

Фоден, Сака, Кейн ўрнига Боуэн, Уоткинс ва Эзе туширилди
- 66

Хойлунднинг ўрнига Поульсен тушди
- 63
Эриксендан ҳам ноаниқ зарба
- 61

Галлахер майдон марказида қоида бузди ва сариқ олди
- 58
Букайо Сака ҳам ўзини синаб кўрди, узоқдан зарба йўллаб
- 56
Фоденнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб қайтди!
- 53

Англия таркибида ўзгариш: Трентнинг ўрнига Галлахер тушди
- 50

Райснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди
- 47

Арнолдга нисбатан Хёьберг майдон марказида ўйин қоидасини бузди
- 46

Учрашувнинг иккинчи бўлими старт олди
- 45+1

Фоденнинг ноаниқ зарбаси билан биринчи тайм тугади
- 45

Таймга 1 дақиқа қўшиб берилди
- 43

Бу сафар Хёйберг узоқдан зарба йўллаб кўрди, бироқ Пикфорд ўз ўрнида
- 40
Фоден катта тезлик билан олдинга ўтди ва зарба йўллади, аммо кучсиз чиқди
- 37

Ҳисобни тенглаштириб олган Дания узоқ масофадан зарбаларни кўпайтирди
- 34

Гооооооооооол! Хюлманд узоқ масофадан фантастик зарба йўллаб ҳисобни очди!
- 31

Винднинг зарбасидан сўнг тўп Геҳига тегди ва бурчак зарбаси
- 28
Пикфорднинг ишончсиз ҳаракатидан Хойлунд фойдалана олмади
- 26

Вестергор Сакани тўхтатиб қолди ва сариққа лойиқ кўрилди
- 23
Винднинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди
- 20

Скандинавлар голдан сўнг дарҳол олдинга ўтишди ва яна Хойлунд офсайдда қолди
- 17

Гоооооооол! Дания ҳимоячиларининг пала-партиш ўйинидан Харри Кейн фойдалана олди
- 14
Уокернинг узатмасидан сўнг Фоден финт ишлатиб зарба йўллади,аммо ноаниқ кетди
- 12

Дания ҳужумга ўтганди, аммо Хойлунд офсайдда қолди
- 9
Майдоннинг аҳволи яхши эмас, футболчилар бир неча марта қоқилиб кетяпти
- 7
Тўп назорати ҳозирча Дания томонда
- 4
Ўйин бирозгина сокин бошланди. Ҳозирча бирор-бир жамоа хавфли вазият яратмади
- 1

Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Евро-2024" 2-туридан ўрин олган Дания ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги баҳс старт олди

Изоҳлар (0)