“Евро-2024”: Голлар бўйича янги рекорд

Chery Tigo 7 PRO

Германияда давом этаётган Европа чемпионатининг гуруҳ баҳслари голларга бой бўлмоқда.

“Е” гуруҳининг биринчи туридан ўрин олган Руминия ва Украина терма жамоалари ўртасидаги учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилди.

Ушбу баҳсдан кейин узоқ масофадан урилган голлар бўйича янги рекорд қайд этилди.

“Евро-2024”да ҳозиргача киритилган 25 та голдан саккизтаси, яъни 32 фоизи узоқ масофадан киритилди. Хусусан, руминияликларнинг охирги иккита голи жарима майдончасидан ташқаридан йўлланган зарбалардан кейин украиналиклар дарвозасидан жой олди.

Европа чемпионати 14 июлга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!