Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Евро-2024". Кун қаҳрамонлари

Вингер ва ҳимоячи энг яхши футболчи деб топилди

"Евро-2024"нинг чорак финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Англия пенальтилар сериясида Швейцарияни мағлуб қилган бўлса, Нидерландия Туркия устидан зафар қучди. Қуйида ушбу ўйинларнинг энг яхши футболчилари билан танишишингиз мумкин. 

Англия - Швейцария баҳсида Букайо Сака бу совринни қўлга киритди. Вингер швейцарияликлар ҳисобни очганидан кейин имкониятларни тенглаштириб, жамоасини қутқариб қолди. 

Image

Нидерландия - Туркия учрашувида Стефан де Врей энг яхши футболчи деб топилди. У ҳам ҳисобни тенглаштирувчи голни урди. 

Image

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ