“Евро-2024”: Роналдудан “қариси” ҳам бор
Германия мезбонлигидаги навбатдаги Европа чемпионати бошланиши арафасида статистика экспертлари энг ёши катта футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.
Мезбон терма жамоа дарвозабони Мануэль Нойер 38 ёшида қитъа чемпионатида иштирок этмоқда.
Шунингдек, Грузия терма жамоаси посбони Георгия Лория, Испания терма жамоаси ҳимоячиси Хесус Навас ва Хорватия терма жамоаси плеймейкери Лука Модрич ҳам Нойернинг тенгқурлари ҳисобланади. Бу қаторга Дания терма жамоаси дарвозабони Каспер Шмейхелни ҳам қўшиш мумкин. У ноябрь ойида 38 ёшга тўлади.
Халқаро миқёсда энг кўп учрашув ўтказган ва энг кўп гол урган Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг асосий кучли ҳисобланади. Бироқ бу жамоада 39 ёшли Роналдудан каттаси ҳам бор.
Машҳур ҳимоячи Пепе 41 ёшни қарши олганига қарамай, Европа чемпионатидек нуфузли турнирда иштирок этади.
Фикрлар