"Евро-2024". "Саҳна ортидаги" қаҳрамон!

Бу сафарги Европа чемпионати бизга хақиқаттан хам бир қанча оламшумул воқеаларни тақдим этиб бермоқда.

Ҳусусан, энг яхши тўпурар мақомида 9 та гол билан кутилмаганда “автоголлар” бораётган бўлса, 16 ёшли Ламин Ямал евролар тарихидаги энг ёш ассистентга айланиб улгурди. 

Яна бир антиқа кўрсаткич эса Грузия дарвозабони Георги Мамардашвилига тегишли. "Opta" нашри хисоб-китобларига кўра, грузинлар посбони бир Европа чемпионатида амалга оширилган сейвлар сони бўйича иккинчи ўринга кўтарилиб олди. У жорий турнирда дарвозаси томон йўлланган 30 та зарбани қайтаришга маваффақ бўлди. Рекорд эса россиялик голкипер Игорь Акинфеевга тегишли. У 2008 йилги турнирда 32 та сейв амалга оширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!