"Евро-2024"да турнир рекорди янгиланди
Руминия терма жамоаси ҳужумчиси Денис Дрэгуш Украина терма жамоаси билан 2024 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Аввалроқ, руминиялик ярим ҳимоячилар Николаэ Станчу ва Рэзван Марин рақиб жамоаси дарвозасига жарима майдончаси ташқарисидан гол киритишганди.
Шу тариқа, айни дамда "Евро-2024"стартидаги 25 та голдан 8 таси (32%) узоқ масофадан киритилган. Бу Европа чемпионатлари тарихидаги жарима майдончаси ташқарисидан киритилган голларнинг рекорд фоизидир.
Бахс мюнхендаги (Германия) "Альянц-Арена" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни Гленн Нюберг (Швеция) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Учрашувда 3:0 ҳисобида Руминия термаси фойдасига ҳал бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Евро-2024"да Руминия ва Украина терма жамоалари "Е" гуруҳида ўйнайди. Уларнинг гуруҳ босқичидаги рақиблари Бельгия ва Словакия терма жамоаларидир.
Фикрлар