"Евро-2024"ни тарк этган илк терма жамоа номи маълум

"Евро-2024" доирасида "D" гуруҳидан ўрин олган икки турнинг икки баҳси бўлиб ўтди.

Польша Австрияга 3:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Франция ҳамда Нидерландия 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Кетма-кет икки турдаги мағлубиятдан сўнг польяклар турнир билан хайрлашди. Улар сўнгги турда ғалаба қозонган тақдирда ҳам 4-ўринда қолади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!