Еврода бу натижада Роналдуга етадигани йўқ

Криштиану Роналду “Евро-2024” 1-тури якунига кўра офсайдлар сони бўйича биринчи бўлди.

Чехия билан ўйинда Португалия терма жамоаси форварди 3 марта ўйиндан ташқарида қолиб кетди. Ана шундай эпизодлардан бирида, Диего Жотанинг 87-дақиқада урган голи бекор қилинди.

Гуруҳ босқичининг биринчи турида Роналдудан кўра кўпроқ офсайд ҳолати қайт этилган футболчи топилмади.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси 1-турда Чехияни кичик камбек эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!