"Евро-2024"нинг биринчи тур учрашувлари давом этади. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтди ва унда кутилмаган натижалар қайд этилди. 

Руминия - Украина

Ўйинда фаворит Украина эди, лекин 29-дақиқада Станчу ажойиб зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, 53-дақиқада Марин бизга яна шундай голни тақдим этди. Орадан кўп ўтмай фарқ 3 тага етди ва украинлар шок ҳолатига тушиб қолди. Бу Руминиянинг ушбу турнирдаги энг йирик ҳисобда ғалаба қозонган иккинчи ўйинидир. Жамоа ноқулай рақиб эканлигини кўрсатиб қўйди. 3 очкони қўлга киритган Эдуард шогирдлари "E" гуруҳида биринчи ўринга чиқиб олди. 

Euro 2024: Romania overpowers Ukraine, records first Euros win since 2000 |  UEFA Euro 2024 News | Al Jazeera

Бельгия - Словакия

"Олтин авлод"идан фақатгина Лукаку, Де Брюйне, Карраско, Витсел, Вертонгенлари қолган жамоа ҳеч йўқ битта турнирда зафар қучиши учун ҳаракат қилинаётган бир пайтда чемпионат мағлубият билан бошланмоқда. Учрашувда тезкор гол урилди. 7-дақиқада Шранц ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шундан кейин бельгияликлар икки марта жавоб қайтарди, лекин голлар офсайд сабаб ҳисобга олинмади. Ўйиннинг антиқаҳрамони эса Ромелу бўлди. Ҳужумчи 3 та имкониятни голга айлантира олмади. Шу тариқа, Бельгия гуруҳда 3-ўрин эгасига айланиб олди. 

Belgium 0-1 Slovakia: Romelu Lukaku denied twice by VAR as Group E  favourites stunned at Euro 2024 - TNT Sports

Австрия - Франция

Кўпчилик французлардан йирик ҳисобдаги ғалаба кутган бўлса, айримлар австрияликларнинг мўжиза яратиши мумкинлигини тахмин қилишди. Аммо деярли ҳеч ким кутмаган ҳолат юз берди: Франция автагол эвазига 3 очкони қўлга киритди. Биринчи тайм сўнггида Мбаппенинг қанотдан рейд уюштириб, берган пасидан кейин тўпни Вёбер ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Франция кўп имкониятга эга бўлди, лекин уларни голга айлантиришга қийналди. Дешам шогирдлари мазкур баҳсдан кейин гуруҳда Нидерландиядан кейин иккинчи ўринга жойлашди. 

Euro 2024 predictions: Mbappe to guide France to glory, Yamal to shine on  the big stage

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!