Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсуми қандай форматда ўтказилади?

2024-25 мавсумда Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасининг янги даври бошланмоқда.8 та гуруҳдаги 32 та жамоа ўрнига 36 та жамоа битта ягона лигада бирлашади.

УЕФАнинг ҳар бир мусобақасига шундай ўзгартириш киритилади. Чемпионлар лигаси қуръа ташлаш маросимидан кейин ҳар бир жамоа 8 та рақибга қарши ўйнаши керак бўлади. 4 та ўйин ўз уйида, 4 таси сафарда.

Натижада, ушбу ўйинлардан сўнг Лиганинг дастлабки 8 жамоаси тўғридан-тўғри плей-офф босқичига йўлланма олади. 9-ўриндан 24-ўрингача бўлган жамоалар эса кейинги саккизлик учун ўзаро ўйнайди. 25 ва ундан паст ўринларни эгаллаган жамоалар еврокубокларни тарк этишади.

Плей-офф ўйинларида ҳаммаси одатдагидек. Жамоалар 2 та ўйин ўтказади. Уйда ва меҳмонда. Финал ҳам одатдагидек битта ўйиндан иборат бўлади.

Ушбу ўзгаришга сизнинг фикрингиз қандай?

Жахонгтр Иномжонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!