Европа клуби Бенземани олмоқчи
Франция терма жамоаси ва «Реал»нинг собиқ форварди Карим Бензема яна Европа майдонларига қайтиши мумкин. Охирги мавсумда 38 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби шарафини ҳимоя қилди. Ҳозирда у эркин агент сифатида клубсиз қолган.
Ижтимоий тармоқларда инсайдер Илёс Каддури тарқатган маълумотларга кўра, тажрибали ҳужумчига Леверкузеннинг «Байер» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Немис клуби ва Бензема вакиллари ўртасида алоқа ўрнатилгани айтилмоқда. Форварднинг ўзи эса эҳтимолий трансфер масаласини Лукас Васкес ва Мусса Диаби билан муҳокама қилган.
Ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионатида Бензема «Ал-Ҳилол» таркибида ўнта ўйинда майдонга тушди. У шу вақт ичида тўққизта гол урди ва икки марта ҳамжамоаларини голли пас билан таъминлади.

Фикрлар