Европа кубоги. Биринчи кунданоқ 3 та медални қўлга киритдик!

  • 12 апрель, 23:56
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳри мезбонлик қилаётган кадетлар ўртасидаги "European Cup" турнирининг биринчи кунги баҳслари якунланди. 

Tecno

Бугун дзюдочиларимиздан уч нафари шоҳсупага кўтарилди. Финалда рақибларига имкониятни бой берган Динора Ҳасанова (-44 кг) ва Муҳаммадкарим Носиров (-60 кг) мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлди. Алина Колючева (-40 кг) эса бронза медалига эга чиқди. 

Бронза медали учун кечган беллашувларда рақибларига ютқазиб қўйган Ҳушнудбек Бурхонов (-55 кг) ва Дилшод Каримов (-60 кг) кучли бешликдан жой олди. Бу хақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.

 

Қуйида терма жамоамизнинг мусобақадаги ўрнини кўришингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!