Европа лигаси. Бугун "Рома" Финляндия клубига қарши баҳс олиб боради

Бугун Европа лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" клуби ўз уйида Финляндиянинг ХИК жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Маълумот учун, "бўрилар" илк турда "Лудогорец" клубига қарши баҳс олиб борганди. Унда Моуриньо шогирдлари 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Римликларнинг ягона голига ҳамюртимиз Элдор Шомуродов муаллифлик қилганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!