Бугун УЕФАнинг Ньондаги штаб квартирасида Европа Лигаси чорак ва ярим финал баҳслари учун қура ташланди.

1/4 финал:

"Вольфсбург" / "Шахтер" – "Айнтрахт" / "Базель"

ЛАСК / "Манчестер Юнайтед" – "Истанбул" / "Копенгаген"

"Интер" / "Хетафе" – "Рейнджерс" / "Байер"

"Олимпиакос" / "Вулверхэмптон" – "Севилья" / "Рома"

1/2 финал:

Тўртинчи жуфтлик ғолиби – Иккинчи жуфтлик ғолиби

Учинчи жуфтлик ғолиби – Биринчи жуфтлик ғолиби

Биринчи ярим финал ғолиби финал баҳси номинал мезбонига айланади.

1/8 финал доирасида қўйидаги баҳслар бўлиб ўтади:

"Копенгаген" – "Истанбул" (0:1 – биринчи ўйин),

"Вулверхэмптон" – "Олимпиакос" (1:1 – биринчи ўйин),

"Байер" – "Рейнджерс" (3:1 – биринчи ўйин),

"Вольфсбург" – "Шахтер" (1:2 – биринчи ўйин),

"Базель" – "Айнтрахт" (3:0 – биринчи ўйин),

"Манчестер Юнайтед" – ЛАСК (5:0 – биринчи ўйин).

Нимчорак финалда ўзларининг дастлабки учрашувини ўтказиб улгурмаган "Интер" – "Хетафе" ва "Севилья" – "Рома" жуфтликлари битта учрашувда чорак финал йўлланмасини ҳал қилишади.

Вақтинчалик регламентга биноан чорак ва ярим финал баҳслари Германияда бўлиб ўтади. Барча жуфтликлар битта ўйин ўтказишади.

1/8 финал баҳслари 5-6 август кунлари, 1/4 финал 10-11 август, 1/2 финал босқичи эса 16-17 август кунлари бўлиб ўтади.

Финал учрашуви эса Кельнда 21 август куни бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azizbek Odilov
10/07/2020 22:38
Германияда ҳам мухлислар киритилмайди.