
Европа лигаси саралаши. "Зенит"дан яна бир иродали ғалаба
Россиянинг "Зенит" клуби ўз майдонида Швециянинг "Мольде"сини қабул қилди. "Санкт-Петербург Арена"да кечган беллашувда мезбонлар ўз дарвозасидан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганига қарамай, 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, питерликлар ўтган ҳафта ҳам ирода кўрсатиб, биринчи ўйиндаги 0:4 ҳисобидаги мағлубиятга қарамай, ўз уйларида кечган жавоб беллашувида 8:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган эди.
Маълумот учун, "Мольде" ва "Зенит" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 30 августда бўлиб ўтади.
- Европа лигаси - Саралаш
- Финал
Зенит
- Артем Дзюба 71'
- Антон Заболотный 80'
- Миха Мевля 90'

3
:
1
23.08.2018 22:00
Мольде
- Эйрик Хестад 42'
Фикрлар