Европада 2021 йил охиригача футбол мусобақалари ўтказилмаслиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

УЕФА 2021 йилнинг охиригача йирик мусобақаларни ўтказмаслик бўйича Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия олгани ҳақидаги хабарларни инкор этмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатмоқда.

Қолаверса, ЖССТ ҳам бунга қуйидагича изоҳ берди: “Бу ёлғон. ЖССТ ҳеч қачон 2021 йилнинг охиригача футбол мусобақаларини ўтказмаслик бўйича тавсия бермаган”.

Ҳозирги кунгача дунёда коронавирусга чалинган инсонлар сони 2,5 миллиондан ортиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!