Европада можаро! УЕФА янги Суперлига иштирокчиларини халқаро мусобақалардан четлатади
Европанинг 20 та энг машҳур жамоани бирлаштириши режалаштирилган янги турнир – Суперлигада қатнашадиган клублар ва футболчиларга нисбатан УЕФА томонидан санкциялар қўлланади.
Ҳозирча, катта молиявий фойдаларни ваъда қилаётган бу турнирда 12 та машҳур клуб ўз иштирокини тасдиқлаган. “Милан”, “Арсенал”, “Атлетико”, “Челси”, “Барселона”, “Интер”, “Ювентус”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “Тоттенхэм” Европа Суперлигасида қатнашишга розилик берган.
Суперлигада иштирок этадиган ҳар қандай клуб ва футболчи УЕФА ва ФИФА шафелигида ўтказиладиган қитъа ва жаҳон миқёсидаги мусобақалардан четлатилади, - дейилади УЕФА матбуот хизмати тарқатган хабарда.
“Реал” президенти Флорентино Перес раҳбарлик қиладиган Суперлига иштирокчилари бир мавсумда 18-23 тагача учрашув ўтказади. Турнирда жами 20 та жамоа қатнашиши керак. Дастлабки 12 та жамоадан ташқари турнирга “Бавария”, “Лейпциг”, “Порту” ҳам қўшилиши кутилмоқда.
УЕФА янги турнирни Европанинг энг нуфузли мусобақалари – Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси мавқеига путур етказишидан хавотирланмоқда.
Фикрлар