Европанинг энг кучли клуби “Барса” ҳужумчисини қўлга киритяпти
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ҳужумчиси Ферран Торрес катта эҳтимол билан фаолиятини УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби “Пари Сен-Жермен”да давом эттиради.
Diario Sport хабарига кўра, томонлар футболчининг трансфери бўйича келишувга тобора яқинлашмоқда.
Каталония клуби янги ҳужумчи харид қилишни режалаштираётгани учун 26 ёшли испаниялик билан хайрлашишга тайёр.
Шунингдек, унинг шартномасини узайтириш бўйича музокаралар ҳам режалаштирилмаган. Амалдаги шартнома эса келаси йилнинг ўртасида ўз якунига етади.
Transfermarkt мутахассислари Ферран Торреснинг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳолаган.
Ўтган мавсумда маҳоратли футболчи Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида барча мусобақаларда 49 та учрашувда иштирок этиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Фикрлар