Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Эй Худо, Неймардан ўзинг асра!

Неймардан юз ўгиришди

Бразилиянинг машҳур клубларидан бири “Ботафого” президенти Дурсесио Мелло машҳур ўйинчиси Неймарни жамоага қўшиш нияти йўқлигини айтди.

- Эй Худо, Ўзинг асра! Неймар мен кўрган энг зўр ўйинчилардан бири, у Месси билан бир даражада ва Криштиану Роналдудан анча яхши.

Лекин Неймар ўз карьерасини ўзи барбод қилди ва бунинг кульминацияси бир йилдан ошиқ вақт давомини уни футболдан узоқлаштирган жароҳат бўлди. Энди у янада жароҳатда, - деди Дурсесио Мелло.

32 ёшли футболчи “Ал-Ҳилол” билан хайрлашишга ҳаракат қилмоқда. У узоқ танаффусдан кейин атиги икки учрашувда бир неча дақиқа ҳаракат қилди. Мушаклари яна шикастланиши оқибатида бир неча ҳафта даволанишига тўғри келяпти.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ