Фабиньо «Реал»да тўп сургани ёдингиздами? Кейннинг «Лестер» шарафини ҳимоя қилгани-чи? Таниқли футболчиларнинг фаолиятидаги унутилган саҳифалар

SPORTS.uz Европа футболидаги энг қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашишда давом этади.

Бруну Фернандеш – «Удинезе» 2013-2016

1_GettyImages-515386162

Айни дамда «Манчестер Юнайтед»нинг юрагига айланган Бруну Фернандеш 3 йил давомида «Удинезе» шарафини ҳимоя қилганидан хабарингиз борми? «Спортинг» 18 ёшли ярим ҳимоячини ижара асосида «Новарро»га жўнатиб юборади. 2013 йилда бўлажак юлдуз «Удинезе» қизиқишлари доирасига тушиб қолади. Шу тариқа, 2016 йилга қадар у «Удинезе» шарафини ҳимоя қилди. Кейин «Сампдория»да тўп сургач, яна ортга қайтди.

Давид Алаба – «Хоффенхайм» 2011/12

david-alaba-soll-ein-weiteres-jahr-bei-hoffenheim-bleiben_21600

Ушбу сурат сизни ҳайрон қолдиргани аниқ. Сабаби, Давид анча йиллардан бери Мюнхен клуби аъзоси саналади. Шу боис, кўплаб мухлислар уни клуб тарбияланувчиси, деб ҳисоблайди. Тўғри, клуб уни Австриядан Германияга олиб келади, бироқ 2011 йилда «Хоффенхайм»га қўйиб юборади. Алаба «Бавария»га ўтган Луиз Густавонинг трансфер суммасини бироз камайтириш мақсадида «қурбон» қилинган десак, адашмаган бўламиз. Австрия терма жамоасининг бўлажак сардори Бундеслигадаги илк голини айнан «Хоффенхайм» сафида киритган.

Жошуа Киммих – «РБ Лейпциг» 2013-2015

maxresdefault

Яна бир «Бавария» академияси аъзосидек таассурот қолдирувчи футболчи. Киммих сўнгги 5 йил ичида шу қадар катта прогрессни намойиш этдики, ҳатто уни тез орада жамоа сардорига айланишига ҳеч кимда шубҳа қолмади. «Штутгарт» клуби тарбияланувчиси саналган Киммих «буқалар» 3-дивизионда ҳаракат қилаётган пайтлари клубга келади. Унинг ёрдамида жамоа 2 дивизионга кўтарилишга муваффақ бўлади.

Харри Кейн – «Лестер» 2013/14

leicester-380540

Кейн «Тоттенхэм» жамоаси академиясида таҳсил олган. Англиядаги ёш футболчилар сингари у ҳам асосий жамоага ўтишдан аввал, бир нечта ижара мавсумни ўтказишга мажбур бўлади. Уларнинг сўнггиси эса, 2013 йилда чемпионшипдаги «Лестер» сафида ўтади. У Жейми Варди билан биргаликда тандем ҳосил қилгач, клуб АПЛ йўлланмасини берувчи ўтиш учрашувларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Афсуски, «тулкилар» ҳал қилувчи ўйинда «Уотфорд»га имкониятни бой беради. Харрини эса, «шпорлар» ортга қайтариб олади.

Фабиньо – «Реал» 2012-2013

1486965487_564604_1486965781_noticia_normal

Португалиянинг «Риу Аве» жамоаси 2012/13 йилги мавсумда бразилиялик Энрико Таваресни Европага олиб келади. Жамоа ёш иқтидор эгасини тажриба тўплаш мақсадида «Реал Кастилья»га ижара асосида жўнатади. Бир мавсум давомида Фабиньо ишончли ўйин намойиш этади. Ҳатто «Ла Лига»нинг битта ўйинида майдонга тушади ва Ди Мариага голли узатма беришга ҳам муваффақ бўлади. Афсуски, Мадрид клуби футболчининг иқтидорига тўғри баҳо бермайди ва уни ортга қайтариб юборади.

Самир Ханданович – «Лацио» 2006/07

c8f52ef749e9a123d343a52ad28f976d-71589

«Удинезе» келажаги порлоқ ёш дарвозабонни сотиб олгач, уни ўйин амалиётисиз қолдиришни истамади. Асосий таркибга олиш эса, катта таваккал эди. Шу боис, клуб 2006/07 йилги мавсумда словениялик посбонни Римнинг «Лацио» жамоасига ижара асосида қўйиб юборди. Энг қизиғи шундаки, Самир мавсумни «Тревизо»да бошлаб, «Лацио»да тугатади. Римдаги ярим мавсум давомида Самир атиги бир бор майдонга тушган бўлса-да, ўз дарвозасидан бирорта гол олиб чиқмайди. Келаси мавсумдан бошлаб, «Удинезе» айнан Хандановични асосий посбонга айлантиради.

Кевин Принц-Боатенг – «Боруссия» 2009/2010

Kevin-Prince-Boateng-Football365

Футбол мухлислари Боатенгни Гана терма жамоаси ва «Милан»даги ўйинлари билан хотирлашади. Эътиборлиси шундаки, таниқли бўлишдан аввалроқ, Кевин Юрген Клопп бошқарувидаги «Боруссия» Дортмунд шарафини ҳимоя қилишга муваффақ бўлади. «Тоттенхэм» томонидан «Герта»дан сотиб олинган футболчи Лондонга сира мослаша олмайди. Оқибатда, клуб уни «Боруссия»га ижарага беришга мажбур бўлади. Энг қизиғи шундаки, Юрген Клопп ва Боатенг бир жамоада ишлашни жуда истайди, бироқ ўша пайтлари клубда Кевинни олиб қолиш учун маблағ йўқ эди. Шу боис, Принц кўзда ёш билан Дортмундни тарк этишга мажбур бўлади.

Чиро Иммобиле – «Ювентус» 2008-2012

resize

Кўзларингизга ишонмайсизми? Дарҳақиқат, келажакда Италиянинг биринчи рақамли тўпурари бўлиши тахмин қилинган футболчини «Ювентус» кашф этган. Клуб скаутлари «C серия»даги 19 ёшли болакайни пайқаб қолади. Турин клуби айнан «зебралар» сафида ўзининг А Сериядаги дебют учрашувида майдонга тушади. 4 йил давомида клуб Иммобелени турли клубларга ижара асосида юборади. Якунда эса, уни «Торино» илиб кетади.

Жером Боатенг – «Манчестер Сити» 2010/11

boatengrichards

Жером ҳам акаси сингари «Герта» сафида катта футболга кириб келган. Кейинроқ, «Гамбург» сафидаги ўйинлари билан эндигина катта пулларга эга бўлган «Манчестер Сити» раҳбарлари эътиборига тушади. Афсуски, асосий таркиб учун курашда ёш Жером Лескотт ва Компанига қарши ҳеч нарса қила олмади. Бу вазиятдан «Бавария» оқилона фойдаланди ва 10 йил давомида мудофаада муносиб хизмат қилувчи футболчини арзимаган пул эвазига ўз томонига оғдириб олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!