Фабио Фоньини финал йўлланмаси учун кортга чиқади
Ads

Италиялик теннисчи Фабио Фоньини Пекин шаҳрида ўтаётган Хитой очиқ турнирида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Фабио мусобақанинг чорак финалида венгриялик Мартон Фучовични ҳар иккала сетда бир хил 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Энди "China Open" турнирининг ярим финалида Фоньини аргентиналик Хуан Мартин Дель Потро, ёки сербиялик Филип Крайиновичга қарши кортга чиқади.