Фабио Каннаваро қуръадан олдин нималар деди?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугун бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Албатта, қуръадан олдин барчамиз ҳаяжондамиз. Жаҳон чемпионатида рақиб бўладиган жамоаларни кутяпмиз. Ҳозирча бизнинг гуруҳга қайси жамоа тушишини билмаймиз. Умид қиламанки, қуръа натижалари биз ва бутун ўзбекистонлик мухлислар учун маъқул бўлади", — деди италиялик мутахассис.
Маълумот учун, тадбир Тошкент вақти билан соат 22:00'да бошланади.



Фикрлар