Фабрегас “Барса”, “Реал” ва “Сити” футболчиларини ёрдамга чақирди
Италия А Сериясига чиққан “Комо” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган машҳур футболчи Сеск Фабригас Европа футболидаги мавқеидан фойдаланиб, таркибни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Испаниялик мутахассис ҳозирга қадар ҳимоячи Рафаэль Варан ва ҳужумчи Андреа Белоттини “Комо” билан шартнома имзолашига эришди.
Таниқли журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Фабрегас ёзги трансферлар якунлангунича катта клублар ҳавосини олган яна уч нафар футболчини ўз жамоасига олиб келишни мўлжаллаган.
Унга кўра,”Комо” ўз таркибини “Барселона”даги фаолиятини якунлаган таниқли юлдуз Серхи Роберто, “Реал” ҳамда “Манчестер Сити” сингари чемпион жамоаларда юрган Нико Пас ва Максимо Перроне каби истеъдод эгалари билан кучайтирмоқчи.
Фикрлар