Фабрегас Италия клубига бош мураббий бўлади

"Арсенал" "Барселона" ва "Челси" афсонаси Сеск Фабрегас катта футболда ҳам мураббийлик фаолиятини бошлаш арафасида. У Италия Б Сериясидаги "Комо" клубида иш бошлайди, дея хабар берди Фабрицио Романо. 

Маълум бўлишича, "Комо" айни пайтдаги мураббий Морено Лонгони ўз лавозимидан озод қилишга яқин турибди. Унинг ўрнини катта эҳтимоли билан испаниялик мутахассис эгаллайди. 

Эслатиб ўтамиз, Фабрегас 2022 йилда мазкур жамоага ўтган ва футболчилик фаолиятини якунлаган. Ушбу ёздан бошлаб Сеск "Комо" U-19 жамоасига мураббийлик қилиб келмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
subhidam@yandex.ru
13/11/2023 14:39
Сеск Фабрегасга ОМАД тилаб коламан. У албатта яхши натижаларга эришади.