Фабрицио Романо суперклубдан 6 ўйинчи кетишини тасдиқлади

CHERY AUTO

“Челси” янги мавсум олдидан таркибида жиддий ўзгаришлар қилишни давом эттирамоқда. Бош мураббий Энцо Мареска ўзининг лойиҳасига киритилмаган ўйинчиларнинг кетишига қаршилик қилмаяпти.

Tecno

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо клубда бошланган тозалаш ишларининг навбатдаги босқичида яна олти нафар футболчи ўз ўрнини бўшатишини тасдиқлади.

Маълумотларга қараганда, ҳужумчилардан Николас Жексон ва Раҳим Стерлинг, ярим ҳимоячилардан Кристофер Нкунку, ҳимоячилардан Аксель Дисаси, Ренату Вейга, Бенжамин Чилуэлл энди “Челси” учун ортиқча ўйинчиларга айланди.

Раҳбарият бу футболчиларнинг бари Англияда трансфер ойнаси ёпиладиган сана – 1 сентябрга қадар клубни тарк этишини кутяпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!