Фабрицио Романо: Хаби Алонсо "Байер"да қолади
Кўплаб клублар қизиқиш билдираётган Хаби Алонсо яна бир мавсум "Байер"да қоладиган бўлди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, мураббий 2025 йилгача леверкузенликларни бошқаришни истамоқда. Испаниялик мутахассисга жамоалар яна бир йилдан сўнг алоқага чиқиши мумкин. Ўшанда унинг товон пули ҳам бўлади.
Хаби учун асосий даъвогарлар "Ливерпуль" ва "Бавария" эди. Улар Алонсонинг қолишидан хабардор қилинди ва энди клублар бошқа мураббий излашни бошлашди.
Фикрлар