ФАКТ! Дилшоджон Комилов бу борада биринчи бўлди

Айни пайтда Суперлига биринчи туридан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" баҳси бўлиб ўтмоқда. 

Учрашувнинг 8-дақиқасида "темирйўлчилар" аъзоси Дилшоджон Комилов жарима зарбасидан супер зарба йўллаб, ҳисобни очди. 

Шу тариқа, Комилов Суперлига 2024 йилги мавсумда жаримадан гол урган футболчига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!