ФАКТ! "Навбаҳор" Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши 24 ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонган холос. Қолганида эса...
Coca Cola Суперлига 20-тури доирасидан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. Наманганликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.
Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг Cуперлига (олий лига)сида ўзаро 49 марта учрашишган. Ушбу ўйинларнинг 25 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” 17 та баҳсда зафар қучган, 7 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 88-57, “Навбаҳор”фойдасига.
Наманганликлар ўзаро ўйинларда 82 очкони қўлга киритишган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 58 очко мавжуд. “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда футболчиларимиз Наманганда жиззахликлар дарвозасига 7та жавобсиз тўп киритишганди.
Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йиллардаги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси, ўша ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган. 2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Жиззахда шу пайтгача бўлиб ўтган баҳсларда мезбонлар 17та ўйинда ғалаба қозониб, 3та учрашувда дурангга имзо чекишган ҳамда 4та баҳсда мағлубиятга учрашган.
Ўтган мавсумда Жиззахда бўлиб ўтган баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилганди.
Ушбу жамоаларнинг Наманганда бўлиб ўтган биринчи даврадаги учрашувида “лочинлар” Руслан Болов ҳамда Иван Соловьёвнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.
Фикрлар