ФАКТ! "Пахтакор" Тошкентда Эрон клубларини барча ўйинларда мағлуб этган

"Пахтакор" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 17 марта тўқнаш келишган.

"Шаҳр Ходро" билан жамоамиз илк бор тўқнаш келади. Бунга қадар Эроннинг жами 8 клубига қарши клублар мусобақаларида тўқнаш келинган. Демак, Машҳад шаҳри жамоасига қарши ўйин билан "Пахтакор" ва Эрон клублари ўртасидаги янги қарама-қаршилик бошланади.

Эронликларга қарши беллашувларда "шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 17 беллашувнинг 11тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 24 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 9 учрашувнинг барчасида "шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 15 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.

Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:

✔️Зобахан - 2:0, 0:1
✔️Нафт - 2:1, 1:1
✔️Саба - 2:1, 2:0
✔️Сепахан - 2:1, 0:2
✔️Тракторсози - 1:0, 0:2
✔️Фулад - 2:0, 3:1
✔️Истиқлол - 2:1, 2:4
✔️Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!