Фанатлар ҳужумида жароҳатланган бош мураббий улардан узр сўрашга мажбур бўлди!

Сербия Суперлигасининг 9-турида “Партизан” ўз майдонида ашаддий рақиби “Црвена Звезда”га 0:4 ҳисобида ютқазганидан кейин фанатлар кийим алиштириш хонасига ҳужум уюштирганди. Оқибатда бош мураббий Александар Станоевичнинг юзини шиша синиқлари кесиб юборди.

Учрашувдан кейин мураббий фикрларини билдирди.

- Бунақа натижадан кейин нима дейишим мумкин? Бу биз учун шармандалик. Айниқса, мен учун.

Мағлубият учун “Партизан”нинг ҳар бир мухлисидан узр сўрайман. Бўлган воқеалар учун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Ўз уйимизда ўйнаб, ютқазганимиздан ачинаман.

Бу ҳаётимдаги энг оғир мағлубият бўлди. Ҳаммага ҳам қийин. Бошқа ҳеч нарса қўшимча қила олмайман.

Норозилик билдирган мухлислар ойнани синдиришди, жисмонан тўқнашув бўлмади, ойна синиқлари сочилиб кетди, қон тўкилди, - деди Станоевич.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!