Фақат Месси ва Роналду қолди

CHERY AUTO

ПСЖ Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида "Истанбул" жамоасини 5:1 ҳисобида таслим этди.

Tecno

Ушбу баҳсда Париж клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария иккита голли узатмани амалга оширди ва унинг ЧЛдаги ассистлари 32 тага етди.

Шу тариқа, аргентиналик футболчи мусобақанинг самарали узатма берган аъзолари рўйхатида учинчи поғонага кўтарилиб олди. Фақатгина Лионель Месси (36 та) ва Криштиану Роналду (41 та) Ди Мариядан кўпроқ узатмани ижро этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!