Фақат Ўзбекистондами? “Бенфика” президенти Руи Кошта келишилган ўйинларни ташкиллаштирганликда айбланмоқда! Португалияда катта жанжал!

Айни дамда Португалия футбол оламининг бор эътибори бир вазиятга қаратилган. “Милан”, “Фиорентина” каби клубларда супер мавсумларни ўтказган афсонавий футболчи Руи Кошта ҳозир “Бенфика” клуби президенти эканлигидан хабарингиз бор. Айнан у чемпионат доирасидаги бир нечта ўйинларда рақиб жамоа билан тил бириктирганликда айбланмоқда. Лиссабон клубини улкан жарима ва элитадан пастга тушиб кетиш жазоси кутмоқда.

“Daily Mail” нашрининг маълум қилишича, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар аллақачон тергов-суриштирув ишларини бошлаб юборган. Гап 2016-2020 йиллар оралиғидаги шубҳали ўйинлар ҳақида бормоқда. Манбанинг хабарига кўра, полицияда бу иш бўйича жиддий далиллар мавжуд. Электрон хатлар, чек ва бошқа кўплаб деталлар Руи Коштага бориб тақалмоқда. Бу йиллар оралиғида Кошта клубнинг вице-президенти лавозимида фаолият олиб борган. “Бенфика” полиция билан ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди, аммо вазият борасида баёнот бергани йўқ.

43h3ewsa

“Бенфика”нинг қайси жамоаларга қарши учрашувлари ўрганилаётгани ҳозирча сир тутилмоқда. Руи Кошта ҳам жим, бироқ инсайдерларнинг маълум қилишича, “Бенфика”ни бир пайтлар “Ювентус”га қўлланган чора билан жазолашлари эҳтимоли жуда юқори. Агар суд “бургутлар”нинг рақиб футболчиларга енгилиб бериш эвазига пул берганини исботлай олса, вазият кескинлашиб кетади.

Руи Кошта 2021 йилнинг ноябрь ойида клуб президентига айланган эди. Ўтказилган сайловда 85 фоиз овоз тўплаган собиқ футболчи Луиш Фелиппе Виейрунинг ўрнини эгаллади. Ундан аввалги раҳбар клубни молиявий томондан анчагина қийин аҳволда қолдирган эди. Уни "пул ювгани", бюджетдаги маблағни нотўғри сарфлагани ва солиқлардан қочгани учун истеъфога чиқаришгани кўпчиликинг ёдидан кўтарилгани аниқ. Ҳозирги вазиятдан келиб чиқсак, "Бенфика” раҳбарлари қонунни четлаб ўтиш бобида алоҳида таҳсил олганми деб ўйлаб қоласиз!

Анча аввал, 2018 йилда “Бенфика” клуби бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган Пауло Гонсалвешнинг айрим “қилиқ"лари фош қилинган эди. Қаҳрамонимиз жамоаси ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамларга алоҳида эҳтиром кўрсатган экан. Лиссабондаги энг зўр меҳмонхонадаги люкс хоналар, қиммат ичимликлар ва ҳатто, гўзал аёлларни “совға қилиш"дан ҳам таб тортмаган. Қимматбаҳо совғалар ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Айнан шу деталлар орқали Гонсавеш ҳакамларни “Бенфика” фойдасига қарор чиқаришга ундаган.

34ogk34ogko

Руи Кошта президент этиб сайланишидан аввал, клуб ишқибозларига кўплаб берган ваъдаларининг устидан чиқа олгани йўқ. У сайлов олдидан кўп бор таъкидлаган шаффофликни таъминлай олмади. Собиқ футболчи жамоа раҳбари бўлса, биринчи бўлиб аудит ўтказишини, клуб пулларини нима учун сарфланаётгани борасида ҳисобот бермоқчилигини кўп бор таъкидлади. Якунда, сўзларининг устидан чиқишга улгургани йўқ.

Шунга қарамай, Коштанинг “Бенфика”га келтирган фойдасини ҳам эътироф этиш лозим. У жамоа спорт директори бўлиб ишлаган даврларда жамоа трансферлардан яхшигина пул ишлаб олди. Биргина Дарвин Нуньеснинг ўзи жамоа ғазнасига 80 миллион евро келтирган бўлса, Энцо Фернандеснинг трансферидан жамоа 120 миллион евро ишлаб олиши кутилмоқда.

Эътиборлиси, “Бенфика” ЕЧЛда жуда муваффақиятли иштирок этмоқда. Жамоа “Ювентус”, ПСЖ ва “Маккаби” ўрин эгаллаган "ўлим гуруҳи"дан кейинги босқичга чиқишни уддалади. Уларни олдинда “Брюгге” билан плей-офф ўйинлари кутиб турибди.

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!