Фарғонада “ЎФА Кубоги” баҳслари бўлиб ўтди

Маълумки, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолаганди.

Ана шу меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказишга келишиб олинганди.

ЎФАнинг тасдиқланган режасига асосан 5-9 март кунлари Фарғонада «ЎФА Кубоги»нинг биринчи босқич ўйинлари бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги тўртта Олий таълим муассасалари жамоалари иштирок этишди. Булар Фарғона давлат Униветситетининг “ФарДУ”, Фарғона политехника институтининг “ФарПИ”, Тошкент Ахборот Техонологиялари Университети Фарғона филиалининг “ТАТУ” ва Тошкент Тиббиёт Академияси Фарғона филиалининг “ТТАФФ” жамоаларидир.

Талабалар Фарғона футбол академиясига қарашли майдонда ўзаро икки даврали тизимда кураш олиб боришди. Мусобақалар шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб, унда талабалар ўз маҳоратларини намойш этишга ҳаракат қилишди.

Ўтказилган ўйинлар натижасига кўра, биринчи ўрин “ФарДУ” жамоасига насиб этди. Фарғона давлат универститети талабалари биринчи босқич ғолиби сифатида 2-босқичга йўлланма олишди. Энди улар Наманган ва Андижон вилоятида биринчи ўринни олган жамоалар билан майдонга тушишади.

“ЎФА Кубоги” баҳслари орқали талабалар ўз имкониятларини чамалаб олишлари билан бир қаторда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳам таъминланмоқда.

«ЎФА Кубоги» Фарғона вилояти

1-босқич якунлари:
1-ўрин ФарДУ
2-ўрин ФарПИ
3-ўрин ТТАФФ
4-ўрин ТАТУ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!