Файзуллаев: "Бу босқичда хатолар кечирилмайди"
"ЖЧ-2026" саралашнинг учинчи босқичига кеча старт берилди. Дастлабки турда ҳамюртларимиз КХДР устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Терма жамоамизнинг ёш иқтидори Аббосбек Файзуллаев кечаги ўйин ва ушбу босқич ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Барчани кечаги ғалаба билан табриклайман. Кечаги баҳс қизиқарли ва қийин ўтди. Рақибларимиз ҳам жуда яхши ҳаракат қилишди. Уларнинг яхши қаршилик кўрсата олишди. Муҳими ғалабага эришдик ва уч очкони қўлга киритдик.
Барчасини ҳал қилувчи босқич бошланди. Босқич давомида хар бир жамоа барча ўйинда уч очко учун курашади. Шундай экан хато ва камчиликлар кечирилмайди, - деди Файзуллаев.
Фикрлар