Файзуллаевнинг жамоадоши ҳамюртимизнинг тез орада ЦСКАдан кетишига ишонмоқда
Jahongir Inomjonov
Мусаев нега бундай фикрда?
ЦСКА ҳужумчиси Тамерлан Мусаев клубдаги шериги, ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев ҳақида гапирди. Армиячилар ҳужумчисининг сўзларига кўра, ўзбек хавбеки келажакда Европада ўйнашга лойиқ.
- Мен келганимда, Файзуллаев терма жамоада эди. Биринчи машғулотда у ажойиб ҳаракатлари билан мени ҳайратда қолдирди. Унинг Европага кетишига 100 фоиз ишонаман, - деди Мусаев.
Маълумот учун, Мусаев 2024 йил қишки трансферлар ойнасида Москва клубига келиб қўшилган эди.
Изоҳлар (0)