Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби ўзгарди

  • 13 ноябрь, 2020, 17:50
  • 0
  • Бокс

Рио Олимпиадаси чемпиони, професcионал бокснинг суперенгил (63.5кг) вазн тоифасида фаолиятини олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаров (8-1, 5 КО) ўзинг навбатдаги жангини 5 декабрь куни ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Россиянинг RCC промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида ҳамюртимизга мезбон боксчи Манюк Диланян (11-4-1, 4КО) рақиблик қилади.

Айнан шу кечада 2019 йилги Ўзбекистон чемпионати кумуш медаль совриндори Сардор Музаффаров (4-3, 2 КО) мезбонларнинг бошқа бир вакили Евгений Чурпаковга (22-3, 12 КО) қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!