Федерация бош мураббийни қолдиради, лекин терма жамоада жиддий ўзгаришлар бўлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия футбол федерацияси миллий терма жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўтолмаганига қарамай, бош мураббий Винченцо Монтелла билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бироқ мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Takvim нашрининг маълум қилишича, федерация раҳбарияти италиялик мутахассис билан сентябрь ойида старт оладиган Миллатлар лигасига тайёргарлик режасини муҳокама қилган.

Томонлар мураббийлар штаби таркибини қисман янгилаш зарурлиги бўйича бир фикрга келган. Хусусан, мураббийлар штабига маслаҳатчи-ментор жалб қилиниши кутиляпи.  Шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар таркибида ҳам ўзгаришлар бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Бундан ташқари, Монтелла жамоанинг ўйин услубига ҳам тузатишлар киритишни режалаштирмоқда. Асосий эътибор энг яхши спорт формасидаги футболчиларга қаратилади.

Тактик схема ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин, жумладан, номинал марказий ҳужумчисиз ўйнашдан воз кечилиб, классик форвардли тизимга қайтилиши ёки ҳужум тузилмаси мослаштирилиши талаб этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!