Федерер теннисчилар фахрига айланди

Теннис бўйича “Катта дубулға" туркумидаги мусобақаларнинг 20 карра чемпиони Рожер Федерер сайёрамизнинг энг кўп пул топадиган спортчиси, деб тан олинди. Бу рейтинг спортчиларнинг бир йил давомидаги даромади асосида шакллантирилади.

132363-27Швейцариялик ракетка устаси Рожер Федерер 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб, бир йил давомида жами 106,3 миллион доллар ишлаб топди. Ана шу маблағнинг 6,3 миллиони турнирлардаги мукофот пулларидан, 100 миллиони эса ҳомийлардан келган даромаддир. Ушбу рейтинг тарихида илк бор катта теннис вакили биринчи поғонага кўтарилди. Бу тенниснинг дунё бўйлаб мавқеи ошиб бораётганидан далолат беради. 

Энг сердаромад спортчилар ўнлиги қуйидаги кўриниш олди:

  1. Криштиану Роналду, футбол – $105 млн (маош – $60 млн, ҳомийлик даромади – $45 млн)

262922_680

  1. Лионель Месси, футбол – $104 млн ($72 млн, $32 млн)

1_t_650x433

  1. Неймар, футбол – $95,5 млн ($70,5 млн, $25 млн)

1552568659_neymar

  1. Леброн Жеймс, баскетбол – $88,2 млн ($28,2 млн, $60 млн)

large_10

  1. Стефен Карри, баскетбол – $74,4 млн ($30,4 млн, $44 млн)
  2. Кевин Дюрэнт, баскетбол – $63,9 млн ($28,9 млн, $35 млн)
  3. Тайгер Вудс, гольф – $62,3 млн ($2,3 млн, $60 млн)

unnamed_9

  1. Кирк Казинс, американча футбол – $60,5 млн ($58 млн, $2,5 млн)

cb949446d05e4790eee8a

  1. Карсон Венц, американча футбол – $59,1 млн ($55,1 млн, $4 млн)

Бадавлат спортчиларнинг кучли 100 талигига 35 та баскетболчи, 31 нафар американчи футбол вакили, 14 та футболчи, 6 та теннисчи, 5 та боксчи ва ММА жангчиси, 4 та гольф устаси, 3 та пойгачи ва биттадан бейсболчи ва криткетчи киритилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)