Фелиш: "Барса"да қолмоқчиман, аммо бу менга боғлиқ эмас!"

"Барселона" шарафини ҳимоя қилаётган Жоау Фелиш клубдан кетиш ниятида эмаслиги ҳақида гапириб ўтди. 

"Каталонияда қолиб, "Барса"да фаолиятимни давом эттиришни истайман. Аммо бу менга боғлиқ эмас! Келаси йил нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Мен янги "Камп Ноу"да ўйнашни жуда-жуда хоҳлайман", - деди португалиялик ҳужумчи.

Маълумот ўрнида, Жоау жорий мавсум Ла Лиганинг 23 ўйинида 6 гол ва 3 ассист муаллифи бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!